Тебас "Ман Сити"нинг еврокубокларда иштирок этиши ҳақида: CAS арбитраж стандартларига жавоб бермайди

Ла Лига президенти Хавьер Тебас CAS томонидан "Манчестер Сити" клубининг иштирок этишига рухсат бергани ҳақида фикр билдириб ўтди.

Арбитраж Англия клуби томонидан берилган апелляцияни қаноатлантирди. "Манчестер Сити" УЕФА нинг февраль ойида клубни молиявий фэйр-плей қоидаларини бузгани учун еврокубоклардан икки мавсумга четлатилгани ҳақидаги қарори устидан норозилик билдирган эди.

"Биз футбол бўйича институционал қарорларни қайта кўриб чиқишда CAS нинг валокатларини қайта кўриб чиқишимиз керак.

Швейцария арбитраж тарихига жуда ҳам бой давлат, CAS эса стандартларга тўғри келмайди", - дейди Тебас.

*****

Ўқилган: 1478
Европа Чемпионлар лигаси Испания чемпионати Манчестер Сити

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича