“Навбаҳор” футболчилари тиббий текширувдан муваффақиятли ўтди

“Бунёдкор” футбол клубидаги ҳолатдан келиб чиқиб, Coca Cola Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган “Бухоро” — “Бунёдкор” учрашуви номаълум муддатга қолдирилганди.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси футболчилар саломатлиги биринчи ўринда эканидан келиб чиқиб, Суперлиганинг 8-турида “Бунёдкор” меҳмони бўлган “Навбаҳор” футболчиларини ҳам текширувдан ўтказиш фикрини илгари сурганди. Кеча Наманган клуби футболчилари ўз базаларида тиббий текширувдан ўтишди.

Бугун — 13 июль куни “Навбаҳор” футбол клуби тиббий хулосалар бириктирилган расмий хатни Ўзбекистон Профессионал футбол лигасига тақдим этди. Унга кўра, “Навбаҳор” футболчиларида инфекция аниқланмаган.

Шундан келиб чиқиб, клубнинг 9-тур доирасидан ўрин олган “Қизилқум”га қарши учрашуви ўз вақтида бўлиб ўтади. Ўйин 13 июль куни 20:00 да старт олади.

Ўқилган: 464
Коронавирус Навбаҳор Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича