Клопп режалари ҳақида: "Ливерпуль"дан кейин ҳеч нарса қилмоқчи эмасман - Майнцга яшагани қайтиб кетаман

"Ливерпуль" клуби бош мураббийи Юрген Клопп келажакдаги режаси ҳақида гапириб ўтди.

"Мен Германияга яшаш учун қайтиб кетаман. Катта эҳтимоллик билан - Майгц шаҳрига (Клопп 1990-2001 йилларда шу клуба тўп суриб, 2001-2008 йилларни уни бошқарган - таҳр).

Тўрт йил "Ливерпуль"да бўлдим. Бундан кейин ҳеч нарса қилмоқчи эмасман. Ўзим истаган нарсани қилмоқчиман. Балки бирор клуб ёки терма жамоани бошқарарман. Балки умуман ҳеч нарса қилмасман.

Аммо, 5 йил ичида дунёда кўп нарса ўзгариб кетиши мумкин", - дейди Клопп.

Эслатиб ўтамиз, 53 ёшли германияли мутахассис 2015 йилдан бери "Ливерпуль"ни бошқариб келади.

Ўқилган: 870
Юрген Клопп

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича