"Қўқон-1912" – "Насаф": Превью

Coca Cola Суперлигаси 9-тур доирасидан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Насаф” учрашуви 14 июль куни Қўқон шаҳрида бўлиб ўтади. Мазкур баҳс олдидан ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотлари билан таништириб ўтамиз.

Ўзаро ўйинлар

Бу жамоалар шу пайтга қадар чемпионат доирасида 22 марта тўқнаш келишган.

“Насаф” ўйинларнинг 14 тасида зафар қучган, 5 та баҳсда вакилларимиз қўли баланд келган. Учта учрашувда дуранг натижа қайд этилган.

Тўплар нисбати – 40-22, “Насаф” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Аждардар” 45 очкони қўлга киритишган. “Қўқон-1912” очкоси 18 тани ташкил этади.

Қўқонда ўтказган сўнгги беш учрашув

27.08.2019. Қўқон-1912 – Насаф – 1:0
13.09.2018. Қўқон-1912 – Насаф – 1:1
21.04.2018. Қўқон-1912 – Насаф – 0:0
04.03.2017. Қўқон-1912 – Насаф – 1:2
26.08.2016. Қўқон-1912 – Насаф – 1:2

Ҳакамлар

Қўқондаги “Марказий” стадионида бўлиб ўтадиган “Қўқон-1912” – “Насаф” баҳсини Вадим Агишев бошчилигидаги хакамлар гуруҳи бошқариб борадиган бўлди.

Coca Cola Суперлигаси
9-тур
ҚЎҚОН-1912 – НАСАФ
Ҳакамлар: Вадим Агишев, Расулжон Фозилов, Максим Нехочин, Ҳусан Музаффаров
Назоратчи: Марат Исмоилов
Комиссар: Муҳаммад Содиқ Содиқ-Охунов

Бошланиш вақтлари

“Қўқон-1912” -“Насаф” учрашуви 14 июл сешанба куни, Қўқон шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳда соат 19:00 да старт олади. Эртага эса ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари U-21 биринчилиги 9-турида майдонга тушишади. Мазкур ўйин Қўқон шаҳридаги 2-БЎСМ” стадионида соат 17:30да бошланади.

❗️Мазкур футбол учрашувлари юртимизда жорий қилинган карантин қоида ва меъёрлари сабаб мухлисларсиз ташкил этилади.❗️

Ҳар икки баҳсда вакилларимизга омад тилаб қоламиз.

Ўқилган: 555
Қўқон-1912 Насаф Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича