"Пахтакор": Ёшлар жамоамиз АГМКни тор-мор келтирди

U-21 биринчилиги 9-турида "Пахтакор" АГМК дарвозасига жавобсиз тўрт тўп киритди.

Ўйинда яққол устунликка эга бўлган Станислав Кудряшов шогирдлари асосий рақибларидан бирини йирик ҳисобда доғда қолдиришди. Биринчи бўлимда ҳаво ҳарорати сабабли футболчилар тез ўйин кўрсата олишмади. Бўлим охирида Ҳумонмирзо Иминов жарима майдони ташқарисидан дарвозанинг пастки ўнг бурчагига аниқ зарба йўллади ва ҳисобни очди.

Иккинчи бўлимда кетма-кет хавфли ҳужумлар ташкил қилган жамоамиз яна уч гол уришга эришди. Дастлаб Алишер Одилов пенальтидан унумли фойдаланди. Кейинги дақиқада Санжар Қувватов рақибнинг пенальтидан тепган тўпини қайтариб юборди. 70-дақиқада Асад Собиржонов, 88-дақиқада Темур Мамасидиқов яккама-якка вазиятлардан фойдаланиб, ҳисобнинг 4:0 кўриниш олишини таъминлашди.

"ПАХТАКОР" - АГМК - 4:0 (1:0)
12 июль. Тошкент. "Жар" стадиони.
"Пахтакор": Қувватов, Салимов, Собиржонов (Ирисметов, 78), Иминов, Мирсаидов (Жиянов, 61), Рамазонов (Шербўтаев, 78), Турсунов, Одилов, Султонмуродов, Маҳмудов (Мамасидиқов, 66), Собиров.
АГМК: Мавлонов, Тошпўлатов, Абдулҳамидов, Жалолов, Абдуғаниев (Наримонов, 53), Отамуродов, Алақулов, Бегимов (Жумабоев, 63), Иноятов, Аблаев (Мирзаев, 46), Абдунабиев.
Голлар: Иминов, 45 - 1:0. Одилов, 60-пен - 2:0. Собиржонов, 70 - 3:0. Мамасидиқов, 88 - 4:0.
Фойдаланилмаган пенальти: Абдулҳамидов, 62.
Огоҳлантиришлар: Рамазонов, 20. Иноятов, 44. Алақулов, 58. Бегимов, 59.

Ўқилган: 532
U-21 биринчилиги Пахтакор

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича