Спорт орқали ҳис-туйғуларимизни бошқаришни қандай ўрганамиз?

Бугунги мураккаб вазиятда салбий ҳис-туйғуларни енгишга ўрганиш керак. Aгар ғазаб алангасини сезсангиз, у ҳолда айкидо сингари спорт тури билан шуғулланишга ҳаракат қилинг. Aгар тушкунликка тушган бўлсангиз, зумба рақсига таъбингиз қалай?

Психологияда бу исботланган: маълум бир салбий ҳиссиётдан халос бўлиш учун аниқ жисмоний фаолият билан шуғулланиш керак. Шундай қилиб, психологик барқарорлигингизга зарба етмайди.

Спорт ва ҳиссиётлар

Сиз, спорт ҳиссиётларга қандай ёрдам беради, деб ўйлашингиз мумкин? Бу саволга жавоб бериш учун ҳаяжонланиш табиатини эсланг, ташвишланаётганда, баъзида оёқларингиз ҳам йиқитиши мумкин. Aгар ғазаблансангиз, унда беихтиёр муштларингизни сиқа бошлайсиз. Туйғулар юрак ритмини, нафас олишни, мушаклар ва мия фаолиятини ўзгартириши мумкин, яъни тўлиқ жисмоний фаолият сифатида сизга таъсир қилади. Шунинг учун спорт – бу сизни мувозанатлаштирадиган ажойиб «антидепрессант».

Жисмоний фаолият билан шуғулланишни бошлаганингизда, танангизда эндорфин ва кортизол каби стресс гормонлари ишлаб чиқарилади, шунингдек, бахт гормонлари секрецияси кучаяди – шу билан инсон танасида табиий «мувозанат» пайдо бўлади.

Қайғудан халос бўлиш

Хафагарчиликдан халос бўлиш учун сизга ҳаракат ва мулоқот керак Лекин бу ҳаракатлар фақат бирор нарса учун бўлмаслиги, сиз нима содир бўлаётганига ҳиссий муносабатда бўлишингиз керак. Жамоавий спорт турлари бу ерда жуда ёрдам бериши мумкин, аммо карантин даврида сиз уйда арғамчи билан сакрашингиз ёки аквааэробика ёки зумба рақси билан шуғулланишингиз мумкин.

Мусиқа садолари остида машғулотлар сизни қайғудан юз фоиз халос қилади.

Ғазабдан халос бўлинг

Вақти-вақти билан ғазабланишдан халос бўлиш учун сиз тажовуз ёки кураш намоён бўлишини англатмайдиган жисмоний фаолият турини топишингиз керак. Чунки ғазабга қарши энг яхши қурол бу ҳурмат ва хайрихоҳликдир. Бу ерда жанг санъатларининг барча турлари спорт терапияси сифатида ёрдам беради: айкидо, дзюдо, ушу ва бошқалар. Чунки жанг санъатлари танангизни, онг ва ҳиссиётларингизни бошқаришга ўргатади, курашда эмас, балки рақибга эътиборингизни қаратинг.

Қўрқувдан қандай қутулиш керак?

Кўп одамлар қўрқувни энг экстремал спорт турлари билан йўқ қилиш керак, деб нотўғри тушунишади – бу ёлғон йўл. Инсонда хавфсизлик туйғусини кучайтирадиган ва жасурликни ривожлантирадиган спорт ёрдамида ушбу туйғудан халос бўлишингиз керак.

Сизга ёрдам берадиган жисмоний фаолият от спорти – албатта, агар сиз отларга аллергиянгиз бўлмаса. Ҳайвонлар спорт сингари одамни руҳий стрессдан халос қилиши мумкин. Қўрқувга қарши яна бир вариант – жиу-житсу, қўл жанги.

Шундай қилиб, тўғри спорт турини танланг, буни нафақат жисмоний, балки руҳий ҳолатингизни ҳам кучайтириш учун қилинг. Aхир, агар қалбингизда хотиржамлик бўлмаса, унда ўзингиз билан уйғунликда яшашингиз қийин кечади.

Ўқилган: 243
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича