“Боруссия Д” Санчонинг нархини туширди

“Манчестер Юнайтед” жамоаси “Боруссия Д” ярим ҳимоячиси Жейдон Санчо трансфери борасидаги музокараларни давом эттирмоқда. “МЮ” футболчи шу ёзда олиб келмоқчи.

Дортмунтликлар Санчо учун чегирма қилишга тайёр. “Боруссия Д” футболчини 100 миллион еврога баҳоламоқда. Аввалроқ немис клуби Санчони 120 млн евродан камига қўйиб юбормоқчи эмасди.

У ушбу мавсум Германия чемпионатида 32 та ўйинда 17 та гол ва 16 та самарали пас берди.

Ўқилган: 818
Жейдон Санчо Манчестер Юнайтед

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича