Гризманн "Барселона"нинг Ла Лигадаги сўнгги иккита ўйинини ўтказиб юборади

"Барселона" клуби ҳужумчиси Антуан Гризманн жароҳат олди.

Клуб бугун франциялик футболчининг жароҳат олганини маълум қилди. Mundo Deportivo нашрининг маълумотига кўра, Гризманн Ла Лиганинг жорий мавсумдаги сўнгги иккита ўйинини ўтказиб юборади.

"Барселона" клуби олдинда "Осасуна" (16 июль) ва "Алавес" (19 июль) жамоаларига қарши ўйин олиб боради.

Бошқа маълумотларга кўра, Гризманн учун ушбу мавсум ўз ниҳоясига етгани ва ҳужумчи камида уч ҳафтага сафдан чиққани ҳақида маълумотлар тарқалди. Эслатиб ўтамиз, 8 август куни "Барселона" клубининг 1/8 финал "Наполи" жамоасига қарши жавоб ўйини бор.

*****

Ўқилган: 745
Антуан Гризманн Барселона Жароҳатлар Испания чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича