Хамес "Реал" клубини тарк этмоқчи ва ўзига янги жамоа изламоқда

"Реал" клуби ярим ҳимоячиси Хамес Родригес "Реал"дан кетиш истагида.

29 ёшли колумбиялик футболчи фаолиятини давом эттириш учун ўзига янги клуб изламоқда, деб маълумот бермоқда El Pais нашри. "Реал" клуби бунга ўз навбатида қаршилик қилишни режалаштирмаган.

Ўтган ёзда Хамес билан "Атлетико", "Наполи" ва "Милан" клублари қизиқиш билдирган эди.

Ушбу мавсум футболчи Ла Лигада 8 та ўйин ўтказган бўлиб, 1 та гол ва 1 та голли узатма амалга оширган.

Ўқилган: 650
Испания чемпионати Реал Мадрид Трансферлар Хамес Родригес

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича