Артуро Видаль: "Барселона" соврин учун пойдага қолди. Бу асосийси

"Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Артуро Видаль Ла Лига 36-тур "Вальядолид" жамоасига қарши кечган ўйинга изоҳ бериб ўтди.

"Биз шунчаки қолган ўйинларда ғалаба қозонишимиз керак. Қолгани бизнинг қўлимизда эмас. Бизда амалга оширилмаган вазиятлар бўлди, бироқ асосийси уч очкони қўлга киритдик.

Оғир меҳнат қилишимизни ва битта темпни ушлаб туришнинг ҳар доим ҳам иложи бўлмаслигини билар эдик. Биз соврин учун пойгада қолдик. Бу энг асосийси", - дейди Видаль.

Каталонияликлар 79 очко жамғаришиб пешқадам "Реал"дан бир баллга ортда қолмоқда. Мадридликлар битта заҳира ўйинга эга ва эртага "Гранада" билан учрашув белгиланган.

*****

Ўқилган: 814
Артуро Видаль Барселона Испания чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича