Бирлашган кураш дунёси UWW бюро аъзолигига сайлов ўтказади

Бирлашган кураш дунёси ташкилот бюро аъзолигига даъвогарлар ўртасида сайлов ўтказишини маълум қилди. Овоз бериш 6 сентябрь кунига режалаштирилган.

Маълум қилинишича, сайлов ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан аввал бўлиб ўтади. UWW бюро аъзолигига 6 ўрин ажратилган. Айни пайтда бюро вакилларидан 5 нафари қайта сайланиш учун ўз номзодини қўйган бўлиб, улар орасида ҳамюртимиз, Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси раиси ўринбосари, UWW вице-президенти Ахролжон Рўзиевни ҳам учратиш мумкин. Айни пайтда янги муддатга даъвогарлик қилаётган вакиллар:

– Марина Ди Буссоло Пелликоне (Италия)
– Педро Гама Фильо (Бразилия)
– Михаил Мамиашвили (Россия)
– Фуад Мескут (Марокаш)
– Ахролжон Рўзиев (Ўзбекистон)

Ўқилган: 214
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича