U-21 Биринчилиги. 9-тур старт олди

U-21 Биринчилигида 9-тур ўйинлари старт олди. Пешқадам “Металлург” ўз майдонида “Сўғдиёна”ни қабул қилди ва 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди. Параллель равишда кечган “Андижон” – “Сурхон” қарама-қаршилигида эса мезбонлар 2:1 ҳисобида зафар қучишди.

U-21 Биринчилиги. 9-тур
11 июнь, шанба
МЕТАЛЛУРГ – СЎҒДИЁНА 2:0 (0:0)
Бекобод. “Металлург” стадиони
Ҳакамлар: Фарруҳ Янсупов, Равшанбек Мавлонов, Беҳзод Ҳошимов, Кароматулло Ҳасанов
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев
Комиссар: Ойбек Юнусов
Голлар: Муҳриддин Ботиров, 72 пенальтидан (1:0), Азаматжон Абдусатторов, 84 (2:0)
Огоҳлантиришлар: Асадбек Исломов, 22, Абдуғани Камолов, 41, Азаматжон Абдусатторов, 73 – Алишер Пирматов, 73.

АНДИЖОН – СУРХОН 2:1 (2:0)
Андижон. БЎСМ-2 стадиони
Ҳакамлар: Тўрабек Суюнов, Анвар Маражабов, Зиёдулла Абдураҳмонов, Алишер Тўхтасинов
Назоратчи: Султон Зайлобиддинов
Комиссар: Лазиз Қўчқоров
Голлар: Озодбек Қаҳҳоров, 15 (1:0), Нодир Мавлонов, 18 пенальтидан (2:0), Нурмуҳаммад Намозов, 80 (2:1)
Огоҳлантиришлар: Нодир Мавлонов, 33, Озодбек Қаҳҳоров, 67, Исломбек Маматказин, 68, Асилбек Азизов, 80.

Ўқилган: 296
U-21 биринчилиги

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича