“Барселона” сафарда “Вальядолид”ни таслим этди

Испания чемпионатининг 36-туридан ўрин олган “Вальядолид” – “Барселона” учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда меҳмонлар минимал ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди.

15-дақиқада Артуро Видал ўйин тақдирини ҳал қилган гол муаллифига айланди.

Мазкур ғалабадан сўнг “Барса” пешқадам “Реал” билан ўртадаги фарқни бир очкогача қисқартирди.

Ла Лига, 36-тур
“Вальядолид” – “Барселона” 0:1

Гол: 0:1 – 15 Видаль.
Вальядолид – Масип, Рауль Гарсия (Начо Мартинес, 25), Мойяно, Санчес, Хоакин Фернандес (Эрвиас, 46), Алькарас (Унал, 46), Сан-Эметерио, Кике Перес, Оливас, Гвардиола (Сандро Рамирес, 61), Плано (Вальдо Рубио, 80).
Барселона – тер Стеген, Альба, Семеду, Пике, Серджи Роберто, Пуч (Ракитич, 57), Видаль, Бускетс (Фирпо, 74), Лангле (Араухо, 57), Месси, Гризманн (Суарес, 46).

Огоҳлантиришлар: Лангле (40), Алькарас (45), Кике Перес (65), Альба (78).

*****


Ўқилган: 909
Барселона Вальядолид Испания чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича