Нани: Криштиану ҳеч қачон мағлубиятларни қабул қила олмаган. У билан яшаб менда ҳам унга аллергиям пайдо бўлди

"Орландо Сити" клуби ярим ҳимоячиси Нани "МЮ"да бирга тўп сурган пайтида Криштиану Роналдунинг унга бўлган таъсири ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Менинг агентим Жорже Мендеш менга ўтишим мумкин бўлган клублар рўйхатини ёзиб берди ва "Менимча, бу сен танлашинг мумкин бўлган энг зўр жамоа" деди. Кейин менга "Манчестер Юнайтед"ни кўрсатди.

Бошида мен меҳмонхонага жойлашишим керак эди, бироқ Жорже : "Криштиануникида қоладиган бўлсанг, қарши эмасмисан?" деб сўради. Жорже унинг ҳам агенти ва Криштиану бир ўзи яшар эди. Шу билан "МЮ"га яқинда ўтган Андерсон билан унинг уйига жойлашдик.

Қандай вақтлар эди! Биз она тилида гаплашиб, жуда ҳам қувноқ яшар эдик. Криштиануда бассейн, пинг-понг учун стол, теннис корти бор эди ва биз ҳар куни мусобақалашар эдик.

Бир куни биз сэр Алекснинг ёрдамчиси билан викторина ўтказдик. Мен жавоб бердим, Криштиану ҳам жавоб берди, бироқ меники тўғри эди. Биласизми, мураббий нима қилди? У Криштианунинг тўғри жавоб бериши учун жавобни ўзгартирди (кулиб).

Криштиану билан ҳар доим шундай бўлган. У ҳеч қачон мағлубиятни қабул қила олмаган. Ҳеч қачон! Кейинчалик буни бизга ҳам ўргатди, ундан кўп нарса ўрганганмиз. Андерсон билан унинг уйини тарк этганимизда, бизнинг ҳам мағлубиятларга аллергиямиз пайдо бўлди!", - дейди Нани.

Нани ва Роналду 2007 йилдан 2009 йилгача биргаликда ўйнаган.

Ўқилган: 771
Европа футболи Криштиану Роналду Манчестер Юнайтед Ювентус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича