Оле-Гуннар Сульшер: "МЮ" – доимо ғалаба дегани. Кучли ўйнаш – бу клуб қонида бор

"Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер жамоасининг сўнгги пайтдаги натижакорлиги ҳақида фикр билдириб ўтди.

- Бугун биз жамоамизнинг "Астон Вилла"га қарши ажойиб ҳаракат қилган ҳужум чизиғини кўрдик. Мағлубиятсиз серия 17 та ўйинга етди, энди "Юнайтед" самаралироқ ҳаракат қилмоқда. Кўп гол уриб жамоага очко олиб келиш қанчалик муҳим?

- "Манчестер Юнайтед" – ҳар доим ғалаба дегани. Албатта, бу бизнинг соврин олиш истаги борлигимизни билдиради. Бироқ биз ғалаба учун ўйнаймиз, бу бизнинг футболга бўлган муносабатимиз.

Биз тезликни ушлаб, кучли ўйин намойиш қилишга интиламиз. Қийинчиликларни ўз зиммасига олиш шунчаки клуб қонида бор, - дейди Сульшер.

"Манчестер Юнайтед" клуби АПЛ 34-турида "Астон Вилла"ни йирик 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Сульшер жамоаси сўнгги 5 учрашувни 16:3 ҳисоби билан ғалаба қозониб келмоқда.

Ўқилган: 1699
Англия чемпионати Манчестер Юнайтед Оле-Гуннар Сульшер

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича