"Реал" клуби бош мураббийи Зинедин Зидан Испания чемпионатининг 35-тур "Алавес" жамоасига қарши ўйин ҳақида фикр билдириб ўтди.
"Гол ўтказиб юбормасликнинг иложи йўқ, бироқ биз ҳозирда ҳақиқатдан ҳам кам гол ўтказмоқдамиз. Шу тарзда давом этишимиз керак, бизда яхши формага кирган Куртуа бор. Жамоа жуда ҳам кам ўтказмоқда.
Бугун мен жамоага янги куч етишмаётганини сездим, ҳужумда ҳақиқатдан ҳам тезкор ҳаракатландик.
Учта ўйинда учта пенальтига келадиган бўлсак, агар ҳакам пенальти қўйса, демак пенальти. Бу вазиятда Мендининг ҳаракатлари ажойиб бўлди, бори шу. Энг асосийси – гол уриш, қандайлиги муҳим эмас.
Биз Ла Лигада ғалаба қозониш учун курашмоқдамиз, бироқ мавсум охирига қадар учта ўйин қолди ва биз қандай якун бўлишини билмаймиз. Ҳозир бироз дам олиш лозим, лекин ғалаба ҳам яхши дам олиш дегани", - дейди Зидан.
Зидан: Ҳакам пенальти дедими, демак пенальти бор
Ўқилган: 2152