Ўзгаришингизга ёрдам берадиган фойдали одатлар

Қандай ўзгартираётганингиз ҳақида доимо ўйлаб юришингизга ҳожат йўқ. Фақат ишни кичигидан бошлашингиз керак.

Жисмоний машқларини бажаринг

Aгар ҳафтасига 3 марта машқ қилсангиз, танангиз анча кучаяди. Куч машқлари суякларни мустаҳкамлайди, мушаклар масса тўплашига ва уйғунликни сақлашга ёрдам беради, шунингдек кучингизни оширади.

Олдингига кунига 3-4 та мақсад қўйинг ва уларга эришинг

Бу самарадорликни оширадиган энг самарали стратегияларидан бири. Ҳар бир инсон вазифаларни маълум бир мақсадга йўналтириш аниқ натижага олиб келишини билади. Бироқ, бунинг учун ишларингиз сонини чеклашни ўрганишингиз керак.

Кунига 60 дақиқани мутолаага сарфланг

Aлбатта, жуда ҳам бандман, бунга вақтим йўқ, дейсиз. Ёки шунчаки буни қилишни ёқтирмаслигингиз мумкин. Aммо қочиш жуда осон. Ўқиш сизнинг ривожланишингиз ва дунёқарашингизни кенгайтириш учун жуда зарур.

Кечаси камида 7-8 соат ухланг

Эртага сизни қандай муҳим нарсалар кутмасин, ҳеч қачон уйқуни қурбон қилмаслигингиз керак. Уйқусизлик туфайли диққатнинг сусайиши ортади ва хатолар кўпаяди. Олимлар шуни исботладиларки, одам уйқуни қанчалик чекласа, шунчалик эътибор функциялари бузилади.

Кунига ярим соат сайр қилинг

Aгар оддий кечки сайрга озгина вақт ажрата олмасангиз, унда ўз ҳаётингизни бутунлай бошқара олмайсиз. Юриш нафақат соғлиққа фойдали бўлгани учун, балки ҳаёт тартибимизни бузиши, бизни қулай ҳудудимиздан чиқишга мажбур қилгани учун камида бир оз бўлса ҳам керак.

Ҳозирги кун билан яшанг

Биз ўз келажагимиз, орзуларимиз, мақсадларимиз ва амбицияларимиз билан шу қадар банд эдикки, ҳозирги лаҳзадан завқланишни унутамиз. Сиз ҳар куни ўзингизга кейинроқ эмас, балки ҳозир бахтли бўлишингиз кераклигини эслатиб туришингиз керак.

Яхшилик ва севги улашинг

Баъзида биз меҳр-муҳаббат ва севгидан қизғанамиз, гўё бу бебаҳо манбалардек. Aммо ундай бўлмаслиги керак. Севги ва яхшилик чексиз ва ҳеч қачон тугамайди. Уларни хоҳлаганингизча беришингиз мумкин.

Кундалик юритинг

Фикрлар ҳар куни тартибли бўлиши керак, шунинг учун уларни ёзиб қўйган яхшироқ. Бу ҳақиқатан ҳам муҳим нарсага эътибор беришга ва кераксизларни йўқ қилишга ёрдам беради.

Иқтисод қилинг

Келажак учун даромадингизнинг 30 фоизини тежанг. Aгар қила олмасангиз, камида 10 фоизини тежашингиз керак. Муҳими, сиз қанча тежашингиз эмас, балки уни қанчалик тез-тез бажаришингиз.

Ҳаётингиз ўзгаргунча ушбу қоидаларга риоя қилинг. Бу ҳол содир бўлганда, яхши одатларингизни тўплашни давом эттиришингиз керак, йўқса, бошқача яшай олмайсиз.

Ўқилган: 281
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича