Златан "Милан"даги келажаги ҳақида: Ибра – Европа лигаси ўйинчиси эмас

"Милан" клуби ҳужумчиси Златан Ибрагимович ўз келажаги ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Ибра нимадир ютиш учун ўйнайди, акс ҳолда у уйда қолган бўлар эди. Менга футболчилик фаолиятни АҚШда давом эттириш осон дейишган эди, шунинг учун ҳам мен Миланга қайтдим.

Мен бу ерда эҳтирослар учун келдим, чунки деярли текинга ўйнамоқдаман. Кейин коронавирус ҳаммасини тўхтатди ва барчаси тугатиш учун ишора бераётган бўлса керак ўйладим.

Ибра футбол ўйнашга туғилган ва у ҳали ҳам футболда энг зўри. Икки ойдан кейин ўзимни қандай ҳис қилишимга қарайман. Клубдаги вазиятга қараймиз. Агар вазият ўзгармаса, мени кейинги мавсум "Милан" клубида кўрмайсиз.

Ибра – Европа лигаси ўйинчиси эмас,а "Милан" – эса Европа клубида иштирок этадиган клуб эмас", - дейди Ибрагимович.

"Милан" А Серияда 31-турдан кейин 49 очко жамғариб 7-поғонани банд қилмоқда.

*****

Ўқилган: 1972
Европа Лигаси Златан Ибрагимович Италия чемпионати Милан

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича