Европа Чемпионлар лигаси, 1/4 ва 1/2 финалларга қуръа ташланди

Ньон шаҳридаги УЕФА қароргоҳида Европа Чемпионлар лигасининг чорак ҳамда ярим финал учрашувлари учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

"Аталанта", "Атлетико", "ПСЖ" ва "РБ Лейпциг"лар ўз рақибларини кутишмоқда.

Аввало, "Барселона" – "Наполи" (1:1), "Ювентус" – "Лион" (0:1), "Бавария" – "Челси" (3:0) ва "Манчестер Сити" – "Реал" (2:1) жуфтликлари ғолиб номини аниқлашлари керак бўлади.

Қуръа натижаси билан танишинг:

"Манчестер Сити" – "Реал" | "Ювентус" – "Лион"
"РБ Лейпциг" | "Атлетико"
"Барселона" – "Наполи" | "Бавария" – "Челси"
"Аталанта" | "ПСЖ".

Чорак финал ўйинлари 12 - 15 август кунлари, ярим финал 18-19 август кунлари ва финал 23 агуст куни бўлиб ўтади.

Ярим финалда 1-жуфтлик ғолиби 3-жуфлик ғолибига қарши, 2-жуфтлик ғолиби эса 4-жуфтлик ғолибига қарши майдонга тушади.

*****

Ўқилган: 2407
Европа Чемпионлар лигаси Қуръа

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича