Фабрегас: Менинг майдондаги энг қийин рақибим Жеррард эди

"Монако" клуби ярим ҳимоячиси Сеск Фабрегас ўзининг фаолиятидаги энг кучли мураббий ва ўйинчи ҳақида гапириб ўтди.

"Агар мен ўзимга қарши ўйнаганлар ичидан биттасини танлашим керак бўлса сўзсиз Жеррардни танлаган бўлардим. Якка курашларда унга қарши ўйнаш жуда қийин эди.

У ўнгда ҳам чапда ҳам пайдо бўп қоларди, икки дарвоза ўртасида югурарди. Оёғининг орқа тарафи билан ҳам зарба йўлларди. Жеррард мисоли машина эди.

Мураббийларга келсак мен: Гвардиола, Венгер ва Моуриньюларни кўрсатган бўлардим", - дейди Фабрегас.

*****

Ўқилган: 667
Монако Сеск Фабрегас Стивен Жеррард

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича