Шомуродовни сотиб олиш учун қанча маблағ таклиф қилинганини биласизми?

Россиянинг “Ростов” клуби ва Ўзбекистон Миллий терма жамоасининг асосий форварди Элдор Шомуродов жорий трансфер мавсуми давомида ўз клубини ўзгартириши мумкин.

Олдинроқ футболчимизга Германиянинг бир қатор клублари ва Россиянинг етакчи жамоалари қизиқиш билдираётгани ҳақида айтиб ўтилган эди. Аммо, Шомуродовнинг агенти мижозининг фақатгина Европанинг бошқа чемпионатларидан таклиф тушсагина жамоасини алмаштириш мумкинлигини маълум қилган.

Sport24 нашрининг маълум қилишича, Белгиянинг “Гент” клуби Элдор Шомуродовни сотиб олиш бўйича “Ростов” клубига аниқ таклиф юборган. Таклиф бўйича белгияликлар ҳужумчимизни сотиб олиш учун 5 млн евро тўлаб бермоқчи эди. “Ростов” клубини таклифнинг молиявий тафсилотлари қониқтирмаган.

Маълум қилинишича, “Гент” Элдор Шомуродовнинг трансфери учун тўланадиган 5 млн еврони 3 йил давомида бўлиб тўламоқчи. Дастлаб Россия клуби ҳисобига 2 млн евро, кейинги икки йилда эса 1,5 млн евродан ўтказиб бермоқчи эди.

Маълумот учун, Элдор Шомуродов жорий мавсум РПЛда 25 та баҳс ўтказиб, 11 та гол киритди ва 6 та самарали тўп узатишни амалга оширди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

Ўқилган: 2879
Легионерларимиз Элдор Шомуродов

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича