ОФК Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичи 14 сентябрь кунидан давом этишини маълум қилди.
Унга кўра, Ғарбий минтақада беллашувлар марказлашган форматда ўтказилади. 14 ва 17 сентябрь кунлари жамоамиз "Ал Ҳилол" билан икки беллашув ўтказади. 20 сентябрда "Шабаб Ал Аҳли", 23 сентябрда "Шаҳр Ходро"га қарши ўйинлар бўлиб ўтади. "Пахтакор" кейинги босқичга чиққан тақдирда нимчорак финал 26 сентябрь, чорак финал 30 сентябрь ва ярим финал баси 3 октябрда ўтказилади. Финал учрашуви 5 декабрь куни Ғарбий минтақа вакили стадионида ўтиши режалаштирилган. Минтақамизда гуруҳ босқичи ва плей-офф баҳслари марказлашган ҳолда қаерда бўлиб ўтиши ҳозирча маълум қилинмаган. Бунга асосий даъвогар Қатар амирлиги бўлиб турибди.
14 сентябрь, 3-тур
"Ал Ҳилол" - "Пахтакор"
17 сентябрь, 4-тур
"Пахтакор" - "Ал Ҳилол"
20 сентябрь, 5-тур
"Шабаб Ал Аҳли" - "Пахтакор"
23 сентябрь, 6-тур
"Шаҳр Ходро" - "Пахтакор".
*****
Осиё Чемпионлар Лигаси 14 сентябрдан давом эттирилади
Ўқилган: 4430