“Атлетико” жамоаси “Арсенал” ярим ҳимоячиси Маттео Гендузи билан шартнома имзоламоқчи. Бу ҳақда Франция матбуоти хабар бермоқда.
Лондонликлар футболчини сотишга тайёр, негаки Гендузи “Арсенал” раҳбарияти билан жанжаллашиб қолган. Микель Артета Маттеони асосий таркибга туширишни истамаяпти.
Шунингдек футболчига “Интер” ва “Барселона” каби клублар ҳам қизиқиш билдирмоқда.
*****
“Атлетико” Гендузига қизиқиш билдирмоқда
Ўқилган: 1523