“Арсенал” жамоаси “Ньюкасл” ярим ҳимоячиси Аллан Сен-Максимен билан шартнома имзоламоқчи. Бу ҳақда Франсия ОАВ хабар бермоқда.
Хабар қилинишича, “Ньюкасл” жамоаси Сен-Максимен учун 30 миллион евро сўрамоқда. Шунингдек футболчига “ПСЖ” ҳам қизиқиш билдирмоқда.
У ушбу мавсум Англия чемпионатида 22 та ўйинда 3 та гол урди ва 4 та голга муаллифлик қилди.
*****
“Арсенал” клуби “Ньюкасл” ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди
Ўқилган: 1391