Футзал чемпионати учрашувлари номаълум муддатга тўхтатилади

Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастури доирасида юртимизда 10 июль санасидан карантин чоралари кучайтирилди.

Республика махсус комиссияси қарорида спорт заллари фаолияти карантин талаблари юшматилгунига қадар тўхтатилиши алоҳида банд сифатида кўрсатилган.

Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси тасарруфидаги футзал  мусобақалари ҳам номаълум муддатга тўхтатилди.

Ўқилган: 385
Футзал. Ўзбекистон

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича