"Боруссия" клуби Шрюррлени сотишга тайёр. 2016 йили унинг учун 30 млн евро тўланган

"Боруссия" клуби ўз ярим ҳимоячиси Андре Шюррлени мавсум оралиғида сотиб юбормоқчи.

29 ёшли футболчи жорий мавсумни "Спартак" сафида ижара асосида бошлаган эди, бироқ коронавирус пандемияси туфайли юзага келган танаффусда Германияга учиб кетди ва мусобақа қайта бошланишига қайтгани йўқ.

Дортмунд клуби футболчини атиги 2 млн евро эвазига қўйиб юборишга тайёр, деб маълумот бермоқда Bild нашри. Нархнинг бундай камайишига сабаб, "Боруссия" клуби раҳбарияти биринчи навбатда маош тўлашни қисқартирмоқчи.

Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар амал қилади. 2016 йили дортмундликлар унинг учун "Вольфсбург"га 30 млн евро тўлаган эди.

*****

Ўқилган: 1554
Боруссия Д Германия чемпионати Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича