Нима учун уни Пеле деб аташган, буни Эдсон Арантес ду Нассиментонинг ҳатто ўзи ҳам аниқ билмайди. Aммо у мактабда жуда кўп мазах қилинганини эслайди. Унга бу ростдан ҳам ёқмасди ва ҳатто бир марта синфдошларидан бирини боплаб уради. Табиийки, шундан кейин қолганлар уни Пеле деб янада фаолроқ чақира бошлашди.
Aммо Эдсон «бакинёлар» сафига қўшилганида, унга бу ном билан жуда қулай эди. Футбол унга завқ келтирди, аммо оламаро шон-шуҳрат ва ялангоёқ қашшоқликдан юқори маошли ўйинчига айланишига бор-йўғи 4 йил қолганида, ҳеч ким, шу жумладан Эдсон ҳам бу ҳақда ўйламасди. Aхир, у ҳатто Бауру асосий жамоасининг ёшлари сафида ўйнаётган бўлса ҳам, темир йўл станцияларида пирог сотиш билан шуғулланарди.
Кўп ўтмай, Валдемар де Брито истеъдодли боланинг ажойиб имкониятларини кўриб, ота-онасига уни «Сантос» жамоасига юборишни маслаҳат берди. Мана бу ҳақиқатдан жиддийроқ: «Сантос» Сан-Паулу штати чемпиони эди.
Бу жаҳон футболи тарихида ўхшаши бўлмаган ажойиб парвознинг бошланиши эди. Олдиндаги 20 йил давомида қадрдон клуби бўладиган «Сантос»га Пеле 1956 йилда келган.
Клубнинг ёшлар жамоаси таркибига қўшилганидан бир неча ой ўтгач, 1956 йил сентябрь ойида Пеле ўртоқлик учрашувида асосий таркибда майдонга тушиб, юзлаб голлари орасида биринчисини урди. Кейинги баҳорда у билан янги шартнома имзолади. Ўша йили 16 ёшли Эдсон терма жамоага таклиф қилинди ва у ўзининг илк ўйинларини Aргентинага қарши ўтказди.
Икки ўйинда у голлар урди ва Бразилия Рок кубоги соҳиби бўлди. 1958 йил – Швецияда Жаҳон кубоги қўлга киритилди.
Бразилия 17 ёшли Пеле билан биргаликда Римда Жюл кубогида ғолиб чиқади ва Эдсон отасига берган ваъдасини бажарди. Финал учрашуви охирида Пеле ҳушини йўқотди ва кўзини очиб, бир сўзни такрорлай бошлади: «Мен дадамга айтишим керак, дадамга айтишим керак». Дунё шундай ёш ва ажойиб ўйинчининг пайдо бўлишидан ақлдан озган эди.
«Мендаги бор нарсалар учун бутун умр футболдан қарздорман», – деб Пеле тез-тез такрорлайди. «Ҳалигача бошимдан ўтган ҳамма нарса учун Худога шукур қиламан». Унинг ўзи илоҳий инъом беҳуда кетмаслиги учун кўп ҳаракатларни қилган бўлсада, камтарлик билан уни ушлаб туради.
Пеленинг ўзи ўша буюк йилларни эслаб, ўтган воқеалардан бирини ёдга олади. Уйга қайтгач, «7 сентябрь» болалар жамоаси ўйнаган эски «Нороэсте» стадиони ёнидан ўтгаётганда, қараса, атрофида болалар югураётган экан. «Мен улардан бирга югуриш учун рухсат сўрадим ва улар рози бўлишди. Aлбатта, йигитлар мени кўришдан қувонишди ва улар чемпионликни қўлга киритиш ва бошқа барча ютуқлар мени бутунлай ўзгартирмаслигини билишганидан хурсанд бўлишди. Шундай қилиб, уйга қайтиб, шимимни кийиб, пойабзалимни ечиб, улар билан ялангоёқ ўйнашга бордим».
Буюк Пеле қандай порлади?
Ўқилган: 1746