Карантин кучайтирилмоқда, футбол учрашувлари нима бўлади?

Миллий чемпионат ўйинлари қайта бошланиб, мухлислар ҳеч бўлмаса ТВ орқали бўлсада, кўриш бахтига муяссар бўлишганди. Жонли бўлмасада, лекин телевидения орқали фидоий мухлислар ўз жамоасига мухлис қилиб туришибди.

Афсуски, яна ўша коранавирус барчасини барбод қилмоқда. Касалланганлар сони кундан кунга ошиб бораётгани, барчамизни бирдек хавотирга солмоқда. Карантин қоидаларга риоя қилмаслик қандай холатларга олиб келиши барчамизга яхши аён.

Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, 10 июлдан яна карантин чоралари кучайтирилар экан. Албатта, комиссиянинг бу қарорини барчамиз маъқуллаймиз ва унга амал қилишимиз шарт. Зеро, барча нарсадан инсон хаёти ва соғлиги муҳимроқ.

Хўш, футбол учрашувлари нима бўлади? Карантин қоидаларига амал қилиб, учрашувлар ўтказиладими ёки яна маълум муддат танаффус бўладими? Футболчилар ҳам инсон, оилада ёки ижтимоий ҳаётда кўпчилик билан мулоқатда бўлишади, касаллик аломатлари 10 кундан кейин ҳам билиниши мукин экан, хўш бирор бир жамоа ўйинчисида коранавирус аниқланса қандай йўл тутилади. Ўша ўйинчи икки кун аввал, жамоаси билан 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилган бўлсачи! Ўз жамоаси ва рақиб жамоанинг барча аъзолари карантинга олинадими, унда кейинги ўйинлар тақдири нима бўлади?

Албатта, саволлар кўп, ўйлаймизки, футболимиз мутасаддилари тегишли хулосага келишади. Футбол кўрсак яхшикуя, лекин инсон соғлиги ҳаммасидан устун эканлигини унитмаслигимиз керак.

Хайрулло ВАСИЕВ – Андижон машинасозлик институти

*****


Ўқилган: 3305
Коронавирус Ўзбек футболи

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича