Ибрагимович: Мен президентман, ўйинчи ва мураббийман! Агар "Милан"га эртароқ келганимда скудеттони ютган бўлардик

"Милан" клуби ҳужумчиси Златан Ибрагимович "Ювентус"га қарши кечган ўйиндан кейин ўзининг фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ҳа, мен қариман, бу сир эмас. Аммо, менинг ёшим - бу бир рақам холос. Ўзимни яхши ҳис қиляпман ва жамоага ёрдам беришни истайман.

Мен президентман, ўйинчи ва мураббийман! Фақатгина фарқи шуки менга футболчи сифатида маош беришмоқда.

Агар "Милан"га эртароқ келганимда скудеттони ютиб олган бўлардик", - дейди швециялик юлдуз.

*****

Ўқилган: 1601
Златан Ибрагимович Италия чемпионати Милан

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича