"Барселона" клуби Мессининг маошини камайтирмоқчи. Лео бундан норози

"Барселона" клуби жамоа сардори Лионель Мессининг маошини қисқартирмоқчи.

Okdiario нашрининг журналисти Эдуардо Инда вазиятни тўлиқ баён этган.

"Мессининг шартномасини узайтириш – бу ажойиб иш. Улар тизимли равишда унинг устидан кулмоқда. Келишувни 2023 йилгача узайтириш келишиб олганида, Бартомеу унинг атрофидагилар билан алоқага чиқиб май ойида ваъда қилинган маошни камайтиргани ҳақида маълум қилган.

Мессининг жаҳли стратосферагача қадар чиққан! Пул учун эмас, унга бўлган ҳурматсизлик туфайли", - дейди Инда.

Таъкидланишича, аргентиналик ҳужумчи ҳар мавсум солиқларни чиқариб ташлаганда таҳминан 50 млн евро маош олади. "Барселона" клуби қийинчилик билан бундай йирик маошни тўлай олади. Агар жамоа келажакда Неймар ва Лаутаро Мартинесни ўз сафига қўшиб олса, молиявий қийинчиликларга дуч келади. Чунки уларга ҳам кўпроқ маош тўлаш керак ва бу молиявий босимни кучайтиради.

Мессининг амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Маълумотларга кўра, "Барселона"нинг янги талабларидан кейин келишувни 2023 йилгача узайтириш борасидаги музокаралар боши берк кўчага кириб қолган.

Ушбу мавсум Лео Испания чемпионатининг 29 та ўйинида 22 та гол ва 20 та голли узатмани амалга оширган.

*****

Ўқилган: 2874
Барселона Жозеп Бартомеу Испания чемпионати Лионель Месси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича