"Челси" клуби "Байер" ярим ҳимоячиси билан қизиқмоқда

"Челси" клуби "Байер" жамоасининг ярим ҳимоячиси Кай Хавертцни сотиб олмоқчи.

Ҳозирда Лондон клуби Хавертцнинг агенти билан музокараларни олиб бормоқда. "Челси" 21 ёшли германиялик футболчи учун 5 йиллик шартнома 8 млн евро маош таклиф қилишга тайёр.

Бир неча кундан кейин "Челси" клуби "Байер" билан музокараларни бошлайди. Айни пайтда лондонликлар футболчи учун курашда етакчилик қилмоқда.

Аввалги маълумотларга кўра, "Бавария" клуби Хавертц бўйича бу йили таклиф билан чиқмаслиги, "Реал" эса ушбу трансферни 2020 йили амалга оширишига шубҳа қилмоқда.

Ушбу мавсум Хавертц "Байер" клубида 30 та ўйин ўтказиб, 12 та гол ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

Ўқилган: 1387
Байер Кай Хавертц Трансферлар Челси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича