"Реал" 2022 йили Мбаппени текинга ўз сафига қўшиб олмоқчи. Шартнома тузиш учун бонус – 100 млн евро

"ПСЖ" клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин.

El Chiringuito нашрининг маълум қилишича, "Реал" клуби 21 ёшли франциялик футболчининг трансферини амалга ошириш учун янги режани тузиб чиққан.

Мадрид клуби Мбаппени 2022 йили парижликлар билан амалдаги шартномаси якунланганида ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бунда "Реал" клуби франциялик футболчига шартнома имзолагани учун бонус сифатида 100 млн евро таклиф қилади.

Мбаппе Лига 1 да ушбу мавсум 20 та ўйин ўтказиб, 18 та гол ва 6 та голли узатмани амалга оширган.

Ўқилган: 857
Килиан Мбаппе ПСЖ Реал Мадрид Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича