"Пахтакор" ўзида "Машъал"ни йирик ҳисобда енгди

Ўзбекистон чемпионатининг 8-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Машъал" учрашуви бошланди.

Учрашув мезбонлар устунлигида ўтди. Эрен Дердийок 25 ва 57-дақиқаларда ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. 75-дақиқада Драган Черан ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади.

Мазкур ғалабадан кейин мезбонлар очколарини 21 тага етказиб олди ва пешқадам бўлиб турибди.

Coca Cola Суперлига, 8-тур
"Пахтакор" - "Машъал" 3:0 (1:0, 2:0)
Гол:
Дердийок (25), Дердийок (57), Черан (75)
"Пахтакор": Суюнов, Алижонов, Аъзамов, Кримец (С), Сайфиев, Ҳамробеков, Собирхўжаев, Ҳамдамов, Черан, Машарипов, Дердийок.
"Машъал": Давронов, Нормуродов, Ифеанйи, Павленко, Мелиев, Арманд, Убайдуллаев, Шодмонов, Қўзиев, Шукуруллаев, Васильев.

Фото: t.me/Pakhtakor_FC

Ўқилган: 1984
Машъал Пахтакор

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича