Моуринью АПЛдаги 200-ғалабасини қайд этди
“Тоттенҳэм” клуби АПЛ 33-турида “Эвертон”ни мағлуб этди (1:0).
Мазкур ғалаба лондонликлар устози Жозе Моуринью учун Англия чемпионатидаги 200-си бўлди. Бунинг учун Моуриньюга 326 та ўйин керак бўлди.
Ушбу натижага энг тез эришиш бўйича Моуринью фақат Алекс Фергюсондан ортда қолган.
Ўқилган: 1520