Пеп Гвардиола: Ишонаман, бизга чемпионлар лигасида ўйнашга рухсат берилади

"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Пеп Гвардиола Спорт арбитраж суди (CAS) уларнинг еврокубоклардан четлатиш қарорини бекор қилишига умид қилмоқда.

"Биз тайёрмиз. Мен одамларга ишонаман ва бизга чемпионлар лигасида ўйнашимиз учун рухсат беришларига ишончим комил, чунки биз у ерда ўйнашни истаймиз.

13 июль куни биз клубга – ишчилар, ўйинчилар ва барча ходимлар кутган қарор маълум бўалди", - дейди Гвардиола.

УЕФА икки йилга "Ман Сити" клубини еврокубоклардан четлатди ва молиявий фэйр-плей қоидаларини бузганлиги учун 30 млн евро жарима тўлашга мажбур этди. Клубнинг аппеляцияси бўйича қарор июль ойида чиқарилади.

Ўқилган: 3516
Европа Чемпионлар лигаси Манчестер Сити УЕФА фаолиятига доир Хосеп Гвардиола

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича