
"Ал-Садд" клуби бош мураббийи Хави шартномасини 2020/21 мавсумга қадар узайтирди.
"Мен кейинчалик ҳам "Ал-Садд" жамоасини бошқаришимдан хурсандман. Жамоанинг мақсади доимо барча совринлар учун кураш олиб бориш", - дейди каталониялик мутахассис.
Хави "Ал-Садд" клуби ўтган йили ёзда қабул қилиб олган эди. Бундан олдинроқ унинг "Барселона" клубини бошқариши мумкин деган маълумотлар пайдо бўлган.
*****