"ПСЖ" клуби ҳужумчиси Неймар "Барселона"га қайтмоқчи. Трансфер ёзда амалга ошиши мумкин. Неймар "ПСЖ" билан келишувга эришган, агар "Барса" яна уни сотиб олишга уринса, парижликлар қўйиб юборишади, деб маълумот бермоқда As нашри.
Париж клуби бунинг эвазига Неймардан мавсум якунига қадар максимал даражада куч билан ҳаракат қилишни сўраган. Август ойида "ПСЖ" клуби ЕЧЛ плей-офф босқичида иштирок этади.
Трансфер парижликлар учун ҳам фойдали бўлади, чунки Неймар 2022 йилгача амал қилаувчи шартномасини узайтирмаяпти, клуб эса унинг учун тўланган 222 млн евронинг бир қисмини қайтариб олади.
Келишув 170 млн еврога бахоланмоқда. Бунда маблағ камайиши мумкин, агар "Барселона" клуби "ПСЖ"га биронта ўйинчиларидан бирини қўйиб юборса: Антуан Гризманн ёки Усмон Дембеле.
Неймар "ПСЖ" билан келишиб олди. "Барселона" таклиф билан чиқса, уни қўйиб юборишади
Ўқилган: 2739