Сал аввалроқ Маркус Рэшфорд Буюк Британия парламентига кам таъминланган оилаларнинг фарзандларига етказиб бериладиган текин озиқ-овқатларни бекор қилмасликни сўраб хат ёзган эди. Лекин бу Рэшфорднинг майдон ташқарисидаги ягона қаҳрамонлиги эмас. Келинг бошқалари ҳақида суҳбатлашамиз.

Рождество

Ўтган рождество байрамида Рэшфорд кўнгиллилар жамоасини тузиб, Манчестердаги уйсиз инсонларга хайрия ёрдамларини қилган эди. У Selfridges дўкони билан боғланиб, шаҳарнинг бир нечта ҳудудида жойлашган тунаб қолиш учун жойлар бўйича ёрдам беришини сўраган.

Акция давомида оёқ кийим қутисига инсонлар нимани истаса солишар эди. Бу нарсалар ночор оилаларга тарқатилди.

“Мен туғилиб-ўсган жойим билан фахрланаман. Мен бу шаҳарни жуда яхши кўраман. Энди мени мақсадим улар ҳам рождествони яхши ўтказишига ёрдам бериш” – деган эди Рэшфорд.

Болакайнинг мактуби

2020 йилнинг феврал ойида Рэшфорд ёш мухлисидан мактуб олди. Мактубда болакай Маркусни мактабидаги шеърият мусобақасида ҳакам бўлишини сўрагани ёзилган эди.

“Ҳурматли, Маркус Рэшфорд, илтимос мактабимизда бўлиб ўтадиган шеърият мусобақасида ҳакам бўлинг. Манчестернинг кар ўқувчилари ўзи ёзган шеърларини ўқийди, сиз эса уларни баҳолайсиз. Балки совринлар ҳам берарсиз? Илтимос, 7 февралгача жавобингизни айтинг.”

Рэшфорд нафақат боришга рози бўлди, балки имо-ишоралар тилини ҳам ўрганяпти. Англияда карантин тугаши билан Маркус ўша мактабга бориб, болалар мусобақасини кўришга ваъда берди.

батафсил ўқиш учун ссилкага босинг