“Барселона” академияси дунёдаги энг яхши академиялардан бири ҳисобланади.

“Ла Масия” истеъдодли футболчиларни етказиб беришда фаол. Месси, Гвардиола, Хави, Пуйол, Иньеста, Бускетс каби машҳур футболчилар академиядаги болаларга мотивация бўлиб хизмат қилади.

17 ёшли Ансу Фати ҳам “Ла Масия”дан чиқиб, ҳозирда Мессининг бир нечта голига ассистентлик қилди. Фатининг бу борада омади келди. Чунки охирги пайтларда академиядан чиққан истеъдодли футболчилар, жумладан, Карлес Перес, Ориоль Бускетс Карлес Аленья сингари ёш футболчилар ижарага бериб юборилди. Энди улар асосий таркибга қайтиши даргумон.

Ҳозир эса “Ла Масия”дан чиққан ва асосий таркибда, кумирлари билан бирга тўп суришга яқин бўлган беш футболчи ҳақида суҳбатлашамиз.

Хорхе Куенка

Хорхе Куенка каталонияликларнинг келажакдаги ҳимоя қўрғонига айланиши мумкин. 20 ёшли испан футболчиси “Барселона Б” сардори ҳисобланади. Унинг оғир ва босиқ характери ҳам муҳим рол ўйнаши мумкин.

“Барселона”нинг марказий ҳимоячилари Хорхега “устозлик” қилиб, ўз тажрибалари билан бўлишса, у ҳам тез орада жамоага мослашиб кета олади.

Алекс Кольядо

Кольядо – “Барселона Б”даги энг истеъдодли ва креатив ҳужумчилардан бири ҳисобланади. Алекс 10 ёшида “Ла Масия”га келиб қўшилган, демак у жамоа фалсафасини ўзлаштириб бўлган. Кольядо ҳужум чизиғидан ташқари, ҳужумкор ярим ҳимоячи ролида ҳам, қанот ҳужумчиси позитсиясида ҳам бемалол тўп сура олади.

Агарда ҳозир “Барса”нинг ярим ҳимоя чизиғида футболчилар етарли бўлса, Алекс бемалол чап қанот ҳужумига даъвогар бўла олади. Ушбу мавсумда Кольядо асосий таркибда майдонга тушди. “Валенсия”га қарши ўйинда Ансу Фати ўрнига сўнгги дақиқаларда заҳирадан майдонга тушди. Афсуски, дебют ўйинида “Барса” “Валенсия”га имкониятни бой берганди.

Илайш Мориба

Морибанинг истеъдодини кўрган мураббийлар, у асосий таркибга қўшилишини айтиб ўтган. Фақатигина вақт керак. У ҳозир 17 ёшда ва рўйхатимиздаги энг ёш футболчи ҳисобланади. Илайш марказий ярим ҳимоячи ҳисобланади.

Мориба иккита мамлакат фуқароси ҳисобланади (Гвинея ва Испания). Испания У-17 таркибида майдонга ҳам тушди ва шу билан “кўк-анорранглилар”нинг асосий жамоасига ўтиш имкониятини ошириб олди. У ҳозир “Барса Б” таркибида ёрқин ўйин намойиш этяпти. Олдинда фақатгина “Камп Ноу”да мухлислар қуршовида майдонга тушиш орзуси қолди.

Батафсил ўқиш учун ссилкага босинг