«Ўзбек Мессиси» ҳақида нима биламиз?
«Ўзбек Мессиси» ҳақида нима биламиз?

Сўнгги пайтларда «Бунёдкор» бағридаги ёш ярим ҳимоячи Жасур Жалолиддиновга «Локомотив» (Москва) клубининг жиддий қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Шу муносабат билан россиялик ҳамкасбларимиз ҳам ҳамюртимизни алоҳида ўрганишга киришдилар. Хусусан, fclmnews.ru сайти муаллифи махсус мақола ҳам тайёрлади.

- Жасур (аниқроғи, Жасурбек) Жалолиддинов? Бу йигит ҳақида гап-сўзлар урчигач, дастлаб эҳтимолий трансферни маъқулладим, гўёки, у қизиқ вариант, навқирон, вундеркинд­дек туюлди. Кейин ўйланиб қолдим: ушбу футболчи ҳақида нималар биламиз? Унинг агенти - Юрий Белоус. Шу холосми? Хуллас, турли ўй-хаёллар билан маълумот қидиргандим, айрим нарсаларни топдим.

Биринчидан, бу йигит Ўзбекистонда танилиб улгурган. Факт шуки, ўтган йилнинг декабрида Жасур малака ошириш учун Италияга бориб, «В» серия вакили «Беневенто» йиғинида қатнашди ва мураббийларда яхши таассурот қолдирди. Айтишларича, унинг ҳаракати жамоа устози Филиппо Инзагига ҳам ёққан. Transfermarkt сайти эса Жалолиддинов ўзбек футболининг иккинчи энг ёрқин юлдузига айланиши мумкинлиги ҳақида ёзди. Жасурга Италия клубидан ташқари, Осиё бозори билан алоқалари яхши саналган «Лес­тер» ҳам қизиқиш билдиргани айтилди. Аммо кейинчалик ушбу маълумот тасдиқланмади, гарчи Жасур ўз интервьюсида АПЛда тўп суриш нияти борлигини яширмаган бўлсада.

Хўш, «ўзбек Мессиси» сифатида таърифланаётган Жалолиддинов қаердан бош кўтарди? Мазкур ҳолатга Белоуснинг нима алоқаси бор? Ўзбек футболи мен учун «Локо»нинг собиқ футболчилари - Виталий Денисов, Владимир Маминов ҳамда ҳозирги бош мураббий ёрдамчиси Олег Пашинин билан боғлиқдир. Уларнинг Миржалол Қосимов билан бирга тўп суришганидан ҳам хабардор бўлдим. Қосимов эса Жасурга устозлик қилган мутахассислардан бири: навқирон футболчи айнан унинг раҳнамолигида турли ёш тоифасидаги жамоаларда ўйнаган. Эҳтимолий трансферга Пашининнинг таниш-билишчилиги алоқадорми, йўқ, шуни ҳам текшириб кўришга ошиқдим. Ойдинлашича, Олег бундай футболчини билмайди. Ёки ҳар ҳолда, унга тўғридан-тўғри алоқадор эмас.

Лосюк Ғарбий Европа билан ишлаётган экан, «Локо»нинг мазкур трансфери билан ким шуғулланяпти? Яна Белоус мавзусига қайтамиз. Негадир ОАВда Юрийни футболчининг агенти сифатида келтиришмоқда, аслида эса у агентдан ҳам кўпроқ аҳамият касб этади. Маълумки, функционер маҳаллий футбол юлдузлари билан ҳамкорликда хайрия ўйинлари, турли турнирлар ташкил этадиган «Футбол Маркет» компаниялар гуруҳига эгалик қилади. Жасурнинг вакили ҳисобланган Soccer Career Agency ва Белоус ўртасида эса бевосита алоқа йўқ. Шунга қарамай, бошқа бир қизиқ факт бор: мазкур компания мижозларидан бири Максим Актисов ҳозир «Локомотив» таркибида шуғулланмоқда. У қишда «Спартак-2»дан «Казанка» сафига ўтганди. У ҳолда, Белоус мазкур жараёнга қандай алоқадор? Гап шундаки, унинг Россия ва МДҲ давлатларида ташкил этган турнирларидан бирига Ўзбекистон мезбонлик қилган...

Давоми бор. Ушбу мақолани тўлиқ ҳолда InterFUTBOL.uz сайтида ўқишингиз мумкин

 

Ўқилган: 487
Блог "ИнтерФутбол" блоги
14:59 05/07/20

Фойдаланувчилар фикрлари

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг.

Сўнгги янгиликлар

06:22Дмитрий Михайлович блогида. 4-турнинг бешта ўйини
05:15“Милан жамоаси “Селтик” ҳимоячиси учун 16 миллион евро тўлашга тайёр
02:25“Барселона” жамоаси “Норвич” ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда
23:49“Манчестер Юнайтед” ўз майдонида “Кристал Пэлас”га ютқазди
22:15Расман: Гарет Бэйл "Тоттенхэм" клубига қайтди
20:47Про лига. “Хоразм” мавсумдаги илк очкосини қўлга киритди
19:16"Астон Вилла" клуби Бертран Траоренинг трансферини эълон қилди
17:32“Истиқлол”, “Нефтчи”, “Турон” ва “Бухоро” клублари жиддий огоҳлантирилди
17:29Шота Арвеладзе: Эртага жуда муҳим ва янги тўқнашув бўлади
16:37Куман 21 ёшли Рикард Пучуга ишонч билдирмаслигини маълум қилди
15:36“Ливерпуль” жамоаси “Вулверхэмптон” ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда
14:16Қашқадарёда “Ҳоким кубоги” мусобақаси старт олди
13:09“Ман Юнайтед” Алекс Теллес билан 5 йиллик шартнома борасида келишиб олди
12:13Мюллер Бундеслигада ўзининг шахсий рекордини ўрнатди
11:07Томас Бах Япониянинг янги Бош вазири билан суҳбатлашади
10:51Англия чемпионати, 2-тур анонси. Марказий ўйин "Челси" – "Ливерпуль"
10:13Coca Cola Суперлигаси 16-турида фаолият олиб борадиган расмийлар
09:05Тиаго "Ливерпуль"га ўтиши ҳақида: Имкон қадар кўпроқ соврин ютишни истайман
08:35Германия чемпионати, 1-тур. "Бавария" – "Шальке" 8:0
08:20"Челси" клуби "Ливерпуль"га қарши ўйинга бир неча футболчиларсиз келмоқда
05:52Дмитрий Михайлович блогида. Ўзбекистон футзал термасининг ўртоқлик учрашувлари
05:49"Ливерпуль" клуби Тиаго Алькантаранинг трансферини эълон қилди
04:30Маурисио Почеттино: "Реал" клубини бошқаришни орзу қиламан
01:50ФИФА ўйинчиларга терма жамоада битта ўйин ўтказган бўлса бошқа термага ўтишга рухсат берди. Фақат бир шарти ҳам бор
21:31Ҳумоюнмирзо Иминов "Энергетик-БГУ" клубига ижарага берилди
20:52Про лига. “Динамо” ўз майдонида “Шўртан” билан дуранг ўйнади
19:25“Лейпциг” жамоаси “Интер” футболчиси учун курашга қўшилди
18:23Гонсало Игуаин “Интер Майами” футболчисига айланди
17:02Қишки трансфер мавсуми 4 январь куни очилади
16:06Германия чемпионати. Бугун 1-турга старт берилади
кўпроқ янгиликлар