"Бунёдкор" иштирокидаги учрашувларнинг фотомухлисига айланинг!

Хабарингиз бор, 13 июндан эътиборан Coca Cola Суперлиганинг 2020 йилги мавсуми давом эттирилади.

Айнан шу куни «Бунёдкор» ўз майдонида «Қўқон-1912» жамоасини қабул қилади. Маълумки, коронавирус пандемияси сабабли Суперлиганинг барча ўйинлари томошабинларсиз ўтказилади. Аммо сиз мазкур беллашувнинг стадиондаги мухлисига айланишингиз мумкин. Мухлислар учун ўйнайдиган «Бунёдкор» ажойиб ишга қўл урди. Энди сиз «Бунёдкор» - «Қўқон-1912» учрашувининг фотомухлисига айланиш имкониятига эгасиз. Гарчи стадионга ташриф буюра олмасангизда, ўз суратингиз билан футболчиларимизни қўллаб-қувватлаш ва уларга руҳан далда бўлиш имкониятига эгасиз.

Бунинг учун сифатли фотосуратингизни тегишли электрон почтага жўнатинг. Биз ушбу суратни чоп этамиз ва «Бунёдкор» стадионининг жамоамиз мухлислари учун аталган секторига жойлаштириб чиқамиз. Шу тариқа футболчиларимизни нафақат ойнаи жаҳон орқали, балки трибунада ҳам қўллаб турасиз. Айтиш керакки, «Бунёдкор» буни карантин вақтида анъанага айлантиради ва жўнатган суратларингиз орқали доимий равишда «қалдирғочлар»нинг фотомухлисига айланасиз!

Фотосуратлар 10 июнга қадар қабул қилинади. Суратларни +998998337224 телефон рақамига телеграм орқали ёки  bunyodkorfanclub@gmail.com электрон почтасига жўнатишингиз мумкин.

Ўқилган: 424
Бунёдкор Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича