Микель Артета: "Арсенал" ЕЧЛга чиқиш бир неча ҳафта олдин иложи йўқ иш эди

"Арсенал" клуби бош мураббийи Микель Артета Англия чемпионатининг 33-тур "Вульверхэмптон" жамоасига қарши кечган ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бу ажойиб, энг яхши ғалабаларимиздан бири. Бизнинг тақвим уларникидан анча мураккаб. Бу ерга келиб биз каби ғалаба қозониб кетиш осон иш эмас. Бизнинг ривожимиздаги олға ташланган қадам ва мен жуда ҳам мамнунман.

Олдиндаги ўйинларда хато қилишга ҳаққимиз йўқ. Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишга ҳаракат қилмоқдамиз. Бунинг иложи бўлмаса, келинг шунчаки хурсанд бўлайлик ва эртага "Лестер" ҳақида ўйлашни бошлаймиз.

Ҳозир биз "Лестер" билан курашдамиз. Келинг кейин нима бўлишини кўрамиз. Бир неча ҳафта олдин ЕЧЛ дан ўрин олишнинг имкони йўқ эди.

Ўйиндан ўйинга кучли бўлишга интилмоқдамиз ва яхшироқ ўйин билан бизнинг имкониятларимиз юқори бўлмоқда. Агар биз ҳозирги каби ҳамма жамоаларга қарши ўйнасак, уларга осон кечмайди", - дейди Артета.

*****

Ўқилган: 1817
Англия чемпионати Арсенал Европа Чемпионлар лигаси Микель Артета

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича