Ҳайдаров кетди, Ҳайдаров келди ёхуд ёшларимизни Осиё чемпионлиги сари етаклаган мураббий энди "Сурхон"ни бошқаради

Ўзбекистон Суперлигаси иштирокчиси Термизнинг «Сурхон» клубини янги мутахассис бошқаради. Узоқ вақт давом этган музокаралардан сўнг «Сурхон» футбол клуби ўзбек футбол мухлисларига яхши таниш бўлган тажрибали мураббий Равшан Ҳайдаров билан келишувга эришди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Жорий мавсум аввалида жамоага фарғоналик Баҳром Ҳайдаров бош мураббий этиб тайинланган эди. Бироқ, клубда вазият ўнгланмагач, Ҳайдаров истеъфога чиқарилди. Бироз аввал «Сурхон» жамоаси бош мураббийлигига Александр Хомяков тайинланиши мумкинлиги ҳақида ҳам гап-сўзлар тарқалган эди.

Равшан Ҳайдаров фаолияти давомида «Пахтакор» клуби сафида кўп бора Ўзбекистон чемпионлиги ва кубогини қўлга киритган. Шунингдек, узоқ йиллар давомида Ўзбекистон миллий ва олимпия терма жамоаларини бошқарган.

2018 йили Ўзбекистон олимпия терма жамоаси билан Осиё кубоги ғолиблигини қўлга киритган ва шу йили Ўзбекистоннинг энг яхши мураббийи, деб топилган эди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

Ўқилган: 2234
Равшан Ҳайдаров Сурхон

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича