Сетьен Мессининг кетиши ҳақида: Ўзидан буни эшитганим йўқ. Қолган ҳаммаси – ёлғон

"Барселона" клуби бош мураббийи Кике Сетьен ҳужумчи Лионель Месси билан боғлиқ вазият ва жамоадаги вазият ҳақида фикр билдириб ўтди.

Аввалги маълумотларга кўра, аргентиналик футболчи клубдан 2021 йили кетишни режалаштирмоқда.

Месси ҳақида

"Мен бу мавзу ҳақида ёлғон маълумотлар тарқалишини истамайман, Мессидан буни эшитмаганман. Ҳеч нарса айта олмайман.

Менга Месси билан вазият яхши бўлиб кўринмоқда, бошқа ҳаммаси ёлғон. Биз ортиқса гапларсиз фақат иш ҳақида гапирамиз".

Жамоадаги муҳит ҳақида

"Барча жамоа ўзининг ривожланиш режаси бўлади ва бу вақт билан шаклланади. Ўйинчилар менга қаршилик қилишмаган ва акси. Муаммо яратадиган мураббийлардан эмасман", - дейди Сетьен.

Ўқилган: 667
Барселона Испания чемпионати Кике Сетьен Лионель Месси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича