Алваро Мората: "Атлетико" топ-клублар даражасига яқин. Биз Европанинг энг яхши жамоасини ЕЧЛдан чиқариб юбордик

"Атлетико" ҳужумчиси Алваро Мората мавсумнинг қолган қисми учун жамоа мақсадлари ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Бизнинг чемпионатда бир нечта ўйинимиз қолди ва уларда ғалаба қозонишимиз лозим. Мақсад – имкон қадар юқори поғонани эгаллаш.

Кейин бизни чемпионлар лигасидаги синовлар кутмоқда. Бунинг мухлислар, клуб ва ҳар биримиз учун қанчалик муҳим эканлигини тушунамиз.

"Атлетико" исталган жамоа билан кураш олиб боради. Биз Испания суперкубогида ғалабага яқин эдик, чемпионлар лигасида эса Европанинг энг яхши жамоасини чиқариб юбордик (1/8 финалда Мадрид клуби "Ливерпуль" жамаосини чиқариб юборди). Бизга ишонч керак, чунки биз топ-жамоаларга яқинмиз", - дейди Мората.

*****

Ўқилган: 1604
Альваро Мората Атлетико М Европа Чемпионлар лигаси Испания чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича