"Машъал" - "Пахтакор" учрашуви Тошкентда бўлиб ўтади

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Машъал" - "Пахтакор" ўйини Тошкентда "Пахтакор" стадионида ўтказилади.

Республика махсус комиссияси томонидан хавфсизлик даражаси бўйича Муборак шаҳри коронавирус инфекцияси тарқалган "қизил" ҳудуд тоифасига киритилгани сабабли "Машъал" - "Пахтакор" учрашуви Тошкентда "Пахтакор" стадионида ўтказилади.

Бу тўғрисида ПФЛ расман маълумот тарқатди. Эслатиб ўтамиз, ўйин 7 июль, сешанба куни "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади.

Ўқилган: 543
Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича