"Бавария" клуби бошқарув кенгаши раиси Карл-Хайнц Румменигге "Байер" ярим ҳимоячиси Кай Хавертцнинг мюнхенликлар сафига ўтиши ҳақида фикр билдириб ўтди.
- Шуни ишонч билан айтишим мумкин: биз бу йили Хавертцнинг трансферини амалга ошира олмаймиз. Барча Европа клублари, жумладан "Бавария" мухлисларнинг стадионга киритмагунича молиявий муаммолари давом этаверади.
- Хавертцнинг бошқа клубга ўтса, жаҳлингиз чиқадими?
- Қарорни "Байер" ва ўйинчи чиқаради. Очиғини айтсам, Хавертц ҳеч бўлмаганда яна бир йил Леверкузенда қолишини истаган бўлар эдим, чунки у учун курашмоқчимиз, - дейди Румменигге.
Румменигге Хавертц ҳақида: "Бавария" бу йили унинг трансферини амалга ошира олмайди
Ўқилган: 1775