Погба ва Бруно машғулотларда тўқнашиб жароҳатланган. "Борнмут"га қарши ўйинда иштирок этиш сўроқ остида

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячилари Поль Погба ва Бруну Фернандеш жароҳат олишди, деб маълумот бермоқда Mirror нашри.

Манбанинг таъкидлашича, футболчилар машғулотларда тасодифан тўқнашиб кетишган ва шуғулланишни давом эттира олишмаган. Хабарга кўра, Бруну жиддийроқ жароҳатланган.

Айни пайтда франциялик ва португалиялик футболчилар тиббий кўрикдан ўтмоқда. Уларнинг "Борнмут" клубига қарши ўйинда иштирок этиши сўроқ остида қолмоқда.

Ўқилган: 600
Англия чемпионати Борнмут Бруну Фернандеш Жароҳатлар Манчестер Юнайтед Поль Погба

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича