Англия чемпионати. Бугун 33-тур учрашувлари бошланади

Англия Премьер-лигасининг 33-тур учрашувларига бугун старт берилади. Футбол ишқибозлари ҳукмига бир қатор қизиқарли бўлган ўйинлар ҳавола этилади.

Жумладан, бу турда "Манчестер Юнайтед" жамоаси ўзида "Борнмут" билан ўйнайди. Ҳамшаҳарлари "Манчестер Сити" бўлса сафарда "Саутгемптон" меҳмони бўлади.

"Челси" футболчилари "Уотфорд"га мезбонлик қилишса, "Арсенал"ни "Вулверхэмптон" уйида ги баҳс кутмоқда.

Чемпионлик масаласини аллақачон ҳал қилиб бўлган "Ливерпуль" клуби "Астон Вилла" билан кураш олиб боради.

Ҳали, топ-4 ўйин учун баҳс тугамаган. Шундай экан, шиддатлик ўйинлар ҳали олдинда.

Ушбу тур анонси билан танишинг:
     
04.07.2020  16:30     Норвич Сити – Брайтон
04.07.2020  19:00     Лестер Сити – Кристал Пэлас
04.07.2020  19:00     Манчестер Юнайтед – Борнмут
04.07.2020  21:30     Вулверхэмптон – Арсенал
05.07.2020  00:00     Челси – Уотфорд
05.07.2020  16:00     Бёрнли – Шеффилд Юнайтед
05.07.2020  18:15     Ньюкасл Юнайтед – Вест Хэм
05.07.2020  20:30     Ливерпуль – Астон Вилла
05.07.2020  23:00     Саутгемптон – Манчестер Сити
07.07.2020  00:00     Тоттенхэм Хотспур – Эвертон.

Ўқилган: 1068
Англия чемпионати Анонс

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича