"Барселона" ҳимоячиси жароҳат олди

"Барселона" ҳимоячиси Самюэль Умтити жароҳат олди.

Клуб матбуот-хизматининг маълум қилишича, 26 ёшли франциялик футболчи чап тиззасида бироз оғриқ ҳис қилмоқда ва унга одатий даволаш керак бўлади. Яқин кунлардаги ўйинларда Умтити иштирок эта олмайди.

Ушбу мавсум Умтити "Барселона" клуби сафида барча ўйинларни ҳисобга олганда 18 та ўйинда иштирок этган, Ла Лигада 13 та ўйин. Кейинги турда "Барселона" клуби "Вильярреал" жамоасига қарши сафарда тўп суради.

*****

Ўқилган: 769
Барселона Жароҳатлар Испания чемпионати Самюэль Умтити

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича